Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида 17 километр ичимлик суви тармоғи янгиланди

Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларидаги ичимлик суви қувурлари эскиргани боис уларни алмаштириш ишлари олиб борилмоқда ва қўшимча сув ўтказиш қувурлари ўрнатиляпти.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида 17 километр ичимлик суви тармоғи ўтказилиб, 3,3 километрлик тармоқда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бу орқали Ўзбекистон, Чуқурйўл, Бобур Мирзо, Садриддин Айний, Эски қаладархона, Урганч, Беруний, Нурли йўл кўчаларида ҳамда Сартепа, Суғдиёна масканлари ва Кимёгарлар қўрғони ҳудудида ичимлик суви таъминотини  яхшилашга эришилди.

Яқин келажакда яна 5 та ҳудудда ичимлик суви тармоқлари янгиланади ва 40 мингга яқин аҳолининг сув таъминоти янада яхшиланади.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.