Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди (фото)

Регистон майдонида ўтказилган мусобақада юртимизнинг 150 нафарга яқин спорт фахрийлари, ёшлар ва имконияти чекланган спортчилар беллашди.

Осиё баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш федерацияси президенти А.Нажмиддинов бундай беллашувларни умумий ўрта таълим ҳамда болалар-ўсмирлар спорт макатабларида, олий ўқув юртларида уюштириш орқали ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш лозимлиги хусусида сўз юритди.

Полвонлар мусобақанинг тошни силтаб кўтариш, 170 килограмм оғирликдаги мосламани ҳамда 300 килограмлик юкни 18 метр масофага олиб бориш, 110 ва 200 килограмм штангани, 80 килограмм тошни (гантель) бир дақиқада энг кўп кўтариш ва 17,5 тонна бўлган юк автомашинасини 20 метр масофага тортиб бориш шартлари бўйича куч синашди.

Баҳодирлар ўйини якунига кўра, сурхондарёлик полвон Иброҳим Назаров мутлақ ғолиб, деб топилди. Самарқандлик Олимжон Раҳматов эса иккинчи ўрин билан кифояланди.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.