Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида мустақиллик байрами муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллик байрами тадбирлари ўтказилиши режалаштирилаётган Регистон майдони, А.Навоий номли марказий истироҳат боғи ва «Мўъжиза» амфитеатри, «Ёшлик» истироҳат боғи атрофидаги кўчаларда вақтинчалик ҳаракат тўхтатилади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, байрам муносабати билан қуйидаги кўчалар ёпилади:


– Регистон кўчаси, Университет хиёбонидан Ғиждувон кўчаси туташмасигача;

– Даҳбет кўчаси, Регистон кўчаси чорраҳасидан Имом ал-Бухорий кўчаси туташмасигача;

– Кулолон кўчаси, Регистон кўчаси чорраҳасидан Термиз кўчаси туташмасигача;

– Боғимайдон кўчаси, Даҳбет кўчаси чорраҳасидан Қўшҳовуз кўчаси чорраҳасигача;

– А.Жомий кўчаси, А.Темур кўчаси чорраҳасидан Университет хиёбони кўчаси чорраҳасигача;

– Университет хиёбони кўчасининг ўнг томони Шоҳрух кўчаси билан кесишган чорраҳасидан О.Махмудов кўчаси чорраҳасигача;

– Б.Мирзо кўчасининг О.Махмудов кўчаси билан кесишган чорраҳасидан А.Жомий кўчаси туташмасигача;

А.Темур кўчасининг Шоҳрух кўчаси билан кесишган чорраҳасидан А.Жомий кўчаси чорраҳасигача;

– Шоҳрух кўчасининг А.Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчаси чорраҳасигача;

– Беруний кўчасининг Қозизода Румий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Рудакий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида Поворот-Вокзал йўналиши бўйича;

– Беруний кўчасидан «Ёшлик» истироҳат боғига кирадиган 2 та тор кўчада мустақиллик байрами тантаналари бўлиб ўтадиган вақтларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тақиқланади.