Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида содир этилган ЙТҲга вилоят ЙҲХБ муносабат билдирилди

Бугун, 22 октябрь куни соат 06:30 ларда Амир Темур кўчаси бўйлаб Буюк Ипак йўли кўчаси томонга ҳаракатланиб бораётган пиёда - Самарқанд шаҳар Нарпай кўчасида яшовчи, 1947 йилда туғилган О.Г.ни шу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган М.З. бошқарувидаги “Спарк” русумли, давлат рақам белгиси 30H 343 QA бўлган автомашинасида уриб юборган. ЙТҲ ҳодисаси оқибатида пиёда О.Г. олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳайдовчи М.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.