Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида янги микроавтобус йўналиши очилди

Самарқандда шаҳридаги туризм кўчаларини бир-бири билан боғловчи янги — 1-сонли “Регистон майдони - Бозоров кўчаси” йўналиши очилди.

Ушбу йўналиш Самарқанддаги туризм масканларини гастрономик кўчалар билан боғлайди.

Регистон майдонидан бошланган йўналиш Регистон, Университет хиёбони, Орзу Маҳмудов, Ўзбекистон, Абдураҳмон Жомий, Амир Темур, Шоҳрух Мирзо, Мирзо Улуғбек, Огаҳий кўчалари орқали Бозоров кўчасида якунланади.

Ушбу йўналишда йўловчиларга "Changan MIDIBUS G60" русумли микроавтобуслар хизмат кўрсатади. Йўлкира нархи 3000 сўмни ташкил қилади.