Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида юз берган ЙТҲда ҳеч ким жароҳат олмаган

Бугун, 14 декабрь куни соат 12:30 ларда Самарқанд шаҳрининг Регистон кўчасидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳайдовчи Б.А. бошқарувида бўлган “Нексия-3“ русумли, 30S 939 PA давлат рақам белгили автомашинасини бошқариб бораётган вақтида йўлнинг қарама-қарши томонига чиққан.

Оқибатда ушбу қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи О.Б бошқарувида бўлган “Малибу” русумли, 30 А 663 КА давлат белгили автомашина билан тўқнашув содир этган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, ҳайдовчилар ҳушёр ҳолда бўлган.

Ушбу ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ЙҲХБ ҚСБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати.