Самарқанд шаҳридаги айрим ҳудудларда вақтинча сув таъминоти тўхтатилиши маълум қилинди
- 11.11.2024 10:29
- 518
- Долзарб
“Самарқанд сув таъминоти” АЖ хабарига кўра, Абу-Даби тараққиёт жамғармаси иштирокидаги Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш лойиҳаси асосида шаҳардаги Боғдод кўчасида жойлашган насос иншоотида реконструкция ҳамда Даҳбед сув иншоотини қиш мавсумига тайёрлаш ишлари амалга оширилади.
Шу боис қуйидаги ҳудудлар:
Қорасув маскани, Ўзбеккенти, Мотрид, Темирйўлчилар, Ипак Йўли, Барака, Матонат, Майсазор маҳалларида ва Гагарин номли, Ислоҳот, Шота Руставели, Алишер Навоий номли, Боғдод, Боғишамол, Фарҳод, Жар Ариқ, Ибн Холдун, Ал-Форобий номли, Зиёкорлар, Пахтаобод, Рудакий, Беруний, Қозизода Румий, Спитаменшоҳ, Mирзо Улуғбек, М.Ҳайдаров, Ал-Хоразмий, Ғулом Каримов номли ҳамда кўрсатилган манзилларга туташган ҳудудларда 11 ноябрь соат 23:00 дан — 13 ноябрь соат 23:00 гача ичимлик сув таъминоти тўхтатилади.