Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳридаги Ислоҳот кўчаси, 15-уйда ёнғин содир бўлди (видео)

Бугун, 20 сентябрь куни эрталаб Самарқанд шаҳридаги Ислоҳот кўчаси, 15-уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар берди.

Тахминан соат 09:20 атрофида содир бўлган ёнғинни ўчириш учун соат 09:25 атрофида ўт ўчирувчилар етиб келиб, ёнғинни ўчиришга киришилган. Ёнғинни ўчириш учун иккита ўт ўчириш экипажи жалб қилинган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.