Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳридаги Ислоҳот кўчасида содир бўлган ёнғин юзасидан ахборот берилди

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати (ДЁХХ) 20 сентябрь куни соат тахминан 9:00 атрофида Самарқанд шаҳрининг Ислоҳот кўчасидаги 15-уйда юз берган ёнғин юзасидан расмий ахборот берди.

Хабар беришларича, иккита ёнғин ўчириш бўлинмаси кўрсатилган манзилга 10 дақиқа ичида етиб борган вақтда уйнинг том қисми қуюқ тутун билан қопланган бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида 15-уйда яшовчи фуқаро Л.К. хонадонининг 18 квадрат метр майдонида томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда фуқаро Д.П. хонадонининг 21 квадрат метр майдонида томи ва шифти ёниб зарарланган.

Ёнғиндан уйнинг 70 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ҳодисанинг тахминий сабаби электр симларидаги қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.