Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳридаги хонадонда 2 килограммдан ортиқ гашиш гиёҳвандлик моддаси топилди

2022-йилнинг 14-февраль куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сон ИИБ тезкор ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Спитамен Шоҳ кўчасида яшовчи A.Ж. тўхтатилиб, унинг ёни кўздан кечирилганда, ёнида гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.

Вилоят ИИБ ахборот хизматига кўра, шундан сўнг, фуқаронинг яшаш уйида тинтув тергов ҳаракати ўтказилиб, ётоқхонасидаги жавонининг тагидан пакетга ўралган тахминий вазни 1 кг. бўлган гашиш гиёҳвандлик моддаси ҳамда икки дона 0.5 литрли махсус ясалган елим идиш, бир дона гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш учун мўлжалланган мослама, ҳар хил ўлчамдаги гашиш гиёҳвандлик моддалари ҳамда пакетга ўралган 1 кг.дан зиёд гашиш гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.

ИИБ эксперт-криминалистика бўлимининг маълумотномасида ҳужжатлаштириб олинган барча гашиш гиёҳвандлик моддаларининг жами оғирлиги 2 кг. 58 гр. эканлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.