Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрининг 7 ҳудудида байрам арчалари ўрнатилди

Янги 2020 йилни кўтаринки кайфиятда кутиб олиш мақсадида Самарқанд шаҳрининг 7 та аҳоли гавжум масканларида байрам арчалари ўрнатилди.

Мазкур арчалар атрофида шу ойнинг 15 санасидан 2020 йилнинг 15 январига қадар концерт дастурлари ва турли хил кўнгилочар томошалар намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, Янги йил арчалари шаҳримиздаги Кимёгарлар, Сўлим ва Фарҳод қўрғонлари ҳамда вилоят мусиқали драма театри биносининг олд қисми, Темирйўл вокзали, Сартепа маскани ва Қорасув массивида ўрнатилди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.