Самарқанд – Тошкент йўналишида қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилди
- 27.04.2023 11:42
- 251
- Самарқанд

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг 28 апрелдан 1 майгача 767/768-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча 4 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди.
Ушбу йўловчи поезддаги барча чипталар эркин савдога чиқарилган. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
- 767-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши:
Самарқанд, соат 11:09 — Тошкент, соат 13:19
- 768-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши:
Тошкент, соат 13:40 — Самарқанд, соат 15:48
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қўйилган қўшимча йўловчи поездлар чипталари туристик фирмалар томонидан берилган аризаларни четлаб ўтган ҳолда барча чипталар эркин савдога чиқарилган.
Изоҳ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Энг муҳим 20 га яқин хизмат тури бир жойда
- 30 дақиқа аввал
- Ўзбекистон
Нуҳ пайғамбаримизнинг мушуги
- Кеча, 21:47
- Мутолаа
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 19/04, 16:06
- Маслаҳат