Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд туманида фуқарони Исроил давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Аниқланишича, фуқаро Ш.Н. фуқаро Д.ни Исроил давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, кейинчалик 6 000 АҚШ долларини қайтариб берган. Қолган 4 000 АҚШ доллари эвазига уни Австралия давлатига юборишни ваъда қилиб, ҳозирги кунга қадар ушбу пул маблағларини қайтариб бермасдан алдаб келган.

Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.