Самарқанд туманида ҳам дарахтлар ости бетонлаб ташлангани аниқланди
- 01.08.2023 12:06
- 85
- Самарқанд

«Дарахтга нафас беринг» ойлиги доирасида Самарқанд туманида дарахтларга зарар етказиш билан боғлиқ 13 та ҳолат аниқланган. Шундан 3 ҳолатда дарахтлар ости бетонланган бўлса, 10 туп дарахтга реклама баннерлари, электр симлари ва чироқлар ўрнатилганлиги маълум бўлди.
Айни пайтда ушбу дарахтларга озор берган ҳолда ўрнатилган реклама баннерлари ва дарахтлар остидаги бетон қопламаларининг барчаси олиб ташланиб, тадбиркорлик субъектлари масъулларига огоҳлантиришлар берилган, дея хабар бермоқда вилоят экология бошқармаси.
Аввалроқ яна бир қатор туман ва шаҳарларда шу каби ҳолатлар аниқланган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўзбек тили ривожи учун қачон қайғурамиз?
- Кеча, 19:08
- Жамият
Самарқандлик масъуллар миллий либос кийди
- Кеча, 17:22
- Жамият
Мактабларда касб-ҳунар тўгараклари очилганми?
- 08/02, 13:55
- Самарқанд
Навоий сиймосига эҳтиром кўрсатилди
- 08/02, 12:03
- Самарқанд