Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд туманида истиқлолнинг 28 йиллиги нишонланди

Самарқанд туманида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллигининг 28 йиллиги тантаналарига бағишланган байрам шодиёнаси бўлиб ўтди. Байрам тадбирида туман ҳокими Носир Мавлонов сўзга чиқиб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғоя остида жуда катта маъно борлиги, чунки она юртимизда ҳукм сўраётган, ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайдиган буюк неъмат бу тинчлик ва осойишталик эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракат натижасида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қаторида Самарқанд туманининг қиёфаси ҳам тубдан ўзгармоқда. Туман маркази, аҳоли пунктлари ва унинг теварак атрофлари ободонлаштирилиб, унга замонавий сайқал берилмоқда.

 “Обод қишлоқ” дастури доирасида 2019 йил сўнгига қадар туманнинг 3 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларини комплекс равишда янгилаш ишлари амалга оширилиши белгиланган.

Аҳоли турмуш тарзини яхшилаш мақсадида 2019 йилда
154 та намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

 2019 йил Инвестиция дастурига киритилган 7 та объектларда 20,7 млрд.сўмлик ёки 87 фоиз қурилиш – таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Шундан, жорий йилнинг ўтган 8 ой давомида Гулобод қишлоқ врачлик пункти (ҚВП), 21, 26-умумтаълим муассасалари, 3, 17-мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш–таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Жорий йилда 3,7 км ичимлик сув узатиш тармоқлари тортилди. Жорий йилнинг ўзида ҳудуддаги 6,5 км халқаро аҳамиятдаги, 15,6 км вилоят ва маҳаллий аҳамиятдаги ҳамда 4,5 км хўжаликлараро ички йўллар тўлиқ таъмирланди, 9,6 км йўлларда таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари Истиқлолимизнинг 28 йиллик байрами арафасида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига мувофиқ 40 та кичик ва ўрта бизнес ва ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолият кўрсатиши учун барча қулай шароитлар яратиб берилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириб давлатга “Ғалла” сотиш мажбурияти 104,6 фоизга бажарилди.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи чоғида берган топшириғига асосан туман бўйича 2020 - 2021 йилларда жами 1000 гектар ғалла майдони қисқартирилиб, ўрнига экспортбоп экинлар экилиши режалаштирилди. Шундан 2020 йил ҳосили учун 700 гектар (400 га сувли, 300 га лалми) ғалла майдони қисқартирилиши белгиланди. 66 та фермер хўжалигининг жами 700 гектар қисқарадиган ғалла майдонларига 537 гектар интенсив боғ, 143 гектарига токзор, 20 гектарига сабзавот экинлари жойлаштирилди.

Туманда бугунги кунга қадар жами 6,8 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилган. Жорий йил январь-август ойларида 31,6 млн доллар маҳсулотлар экспорт қилинган бўлиб, йиллик режа 64,2 фоизга бажарилган.

Самарқанд тумани вакиллари Жаҳон ва Республика миқёсидаги спорт мусобақаларида, кўрик-танловларда, фан олимпиадаларида
60 нафар туманимиз вакиллари кўплаб совринли ўринларни қўлга киритдилар.

Байрам дастури пойтахт ва вилоятимиз хушовоз хонандаларининг мустақилликни улуғловчи қўшиқларидан иборат дастурга уланиб кетди. Зеро тинч ва обод юртга тўйлар, байрамлар ярашади.