Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд туманидаги электр таъминоти корхонаси мансабдор шахсларининг фирибгарлиги фош қилинди

Самарқанд туманида яшовчи фуқаро М.Тўраева Мажбурий ижро бюросининг туман бўлимига мурожаат қилди.

Унинг мурожатида айтилишича, “Дўстлик” электр таъминоти корхонаси ходими Рифат исмли шахс фирибгарлик йўли билан М.Тўраеванинг ишончига кирган. Хонадонига ўрнатилган электр ҳисоблагич куйиб қолганлигини, уни янгисига алмаштириш кераклигини ва электр энергиясидан 302 минг сўм миқдорида қарздорлик мавжудлигини айтган. Қарздорликни йўқотиш ва янги электр ҳисоблагич ўрнатиб бериш учун олдин 200 АҚШ доллари, кейин эса яна 400 минг сўм беришини талаб қилиб, 50 АҚШ доллари олган.

Шунингдек, фуқаро Д.Баҳромов томонидан ҳам мурожаат қилинган. У шу йилнинг май ойи охирида ўзига тегишли бўлган “Doniyor Plast Polimer” масъулияти чекланган жамиятида истеъмол қилинган электр энергия учун тўловларни банк муассасаси орқали амалга оширолмагач, “Дўстлик” электр таъминоти корхонаси бошлиғи Ш.Салимовга мурожаат қилган. Ш.Салимов 1 миллион 600 минг сўм пулни қабул қилиб олиб, унинг ҳисоб-рақамига ўтказиб бермаган. Шундан сўнг бир ой ўтиб, июнь ойининг охирида Ш.Салимов Фарҳод исмли ходими орқали яна 1 миллион 700 минг сўм пулларни ҳам олган. Лекин “Doniyor Plast Polimer” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисоб-рақамига ўтказмасдан келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Самарқанд тумани бўлими томонидан “Дўстлик” электр таъминоти корхонасининг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, туман прокуратурасига юборилган.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси.