Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд туманидаги сайилда 84 ёшли момонинг кашта тикиш маҳорати барчани ҳайратга солди

Самарқанд туманининг Даштиобод маҳалласида вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан кашта сайли ўтказилди. Сайилда ўнлаб турдаги кашталар, хотин-қизларнинг қўл меҳнати билан яратилган барча турдаги миллий буюмлар намойиш қилинди.

Иштирокчиларни даштиободлик Муяссар онанинг 84 ёшда бўлишига қарамасдан, кашта тикиши ва бу касбни невараларига ҳам ўргатиши ҳайратга солди.

- Кашта тикиш маҳорати онамдан ўтган, онам эса бувимдан ўрганган, - дейди Муяссар она. - Бир неча авлодимиз шу ҳунар билан шуғулланган. Шогирдларим сониям жуда кўп, кашталарим келин тушган уйларга безак бўлаётганидан хурсандман.

Сайилда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алимова иштирок этди.