Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиали ташкил этилади

Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори (840-сон, 03.10.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиали институтнинг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Филиалда қуйидаги бакалавр йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади:

- Зооинженерия;

- Ветеринария медицинаси;

- Ветеринария-санитария экспертизаси;

- Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари.

Филиалда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади ва қабул қилинадиган талабалар сони республика ОТМларига қабул қилиш параметрларидан келиб чиқиб белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, филиал Президентнинг 2019 йил 28 мартдаги ПҚ–4254-сонли қарорига асосан ташкил этилган.