Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоят прокуратураси дам олиш масканига эга бўлди

Бугун Ургутнинг тоғли, хушҳаво ва гўзал маскани бўлган Омонқўтон мавзесида Самарқанд вилоят прокуратура тизими ходимлари учун дам олиш маскани фойдаланишга топширилди.

- Ушбу маскан Бош прокуратура ҳамда вилоят ҳокимлиги кўмагида 8 ойда бунёд этилди, - дейди вилоят прокурори Ф.Зуфаров. – Илғор ходимларга рағбат тариқасида бу ерда оиласи билан бепул ҳордиқ чиқаришга йўлланма берилади. Шунингдек, тармоқ фахрийлари ҳам йилига бир бор хушҳаво тоғ бағрида бир ҳафта дам олишлари мумкин.

Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳ.Нормуродов дам олиш маскани очилиши муносабати билан прокуратура ходимларини машаққатли, масъулиятли ишларига омад тилади.