Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоят судлари раҳбарлари Пайариқ ва Оқдарё туманларида сайёр қабул ўтказади

Самарқанд вилояти фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий судлари раислари жорий йилнинг 6 сентябрь куни соат 10:00 дан 12:00 гача Пайариқ туман Халқ қабулхонасида, шу куни соат 14:00 дан 16:00 гача Оқдарё туман Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказади.

Сайёр қабулда тадбиркорлар ва фуқаролар ўз ечимини топмаётган, қўшимча ўрганишни талаб қилинадиган масалалар бўйича жиноят, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий судлари вилоят раҳбарларига шахсан мурожаат қилишлари мумкин.