Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти футбол маҳорат мактаби (футбол академияси)га қабул қилиш бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлари бўлиб ўтади

Шу йил 22-25 февраль кунлари Самарқанд вилояти футбол маҳорат мактаби (футбол академияси) 2020/2021 ўқув йилида бўш қолган ўринларга ҳамда жорий назорат имтиҳонларидан ўтмаган ўқувчилар ўринларини тўлдириш мақсадида ўқувчиларни қабул қилиш бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлари бўлиб ўтади.

Имтиҳонлар жараёнида ўйин қобилиятларини баҳолаш синови - бунда синов имтиҳонида иштирок этаётган номзод ўқувчини футбол ўйини жараёнидаги ҳаракатлари натижасига кўра аниқланади. Имтиҳон қабул комиссиясининг ҳар бир аъзоси майдонда ҳаракат қилаётган икки нафар номзод ўқувчини футбол ўйини давомида уларнинг техник, тактик ва жисмоний тайёргарлиги, психологик ҳолатига кўра баҳолаб боришади. Номзод ўқувчи томонидан ҳар бир ҳаракат амалга оширилганда – аъло 3 балл, яхши 2 балл, қониқарли 1 балл ва қониқарсиз 0 балл этиб қайд этилади.

Ўйин қобилиятини баҳолаш мезонининг максимал миқдори 42 баллни (биринчи ва иккинчи босқич имтиҳонларида тўпланган максимал баллар қўшилганда 84 балл) ташкил этади.

Номзодлардан ҳужжатлар 18-20 февраль кунлари Самарқанд вилояти футбол маҳорат мактаби (футбол академияси)да қабул қилинади.

Манзил: Самарқанд шаҳар, Боғдод кўчаси, 39-уй.

Номзодлардан Ф-086-У шаклдаги тиббий маълумотнома, туғилганлиги ҳақида гувоҳнома ҳамда футболчи паспорти (агар мавжуд бўлса) талаб қилинади.

Мурожаат учун масъуллар:

Шарипов Сайфулло Нуриддинович (99.779-85-05), Мавлянов Хуршид Ходжамқулович (90.199-13-99), Мухтаров Хушвақт Сергиевич (91.543-29-77).