Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари вазирликда иш бошлади

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Ширин Норматова Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўлими ходими сифатида фаолият олиб борадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ш.Норматова жорий йил тизим ходимлари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши матбуот хизмати” танловининг Республика босқичида фахрли ўринни эгаллаганди.