Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармаси огоҳлантириш билан чиқди

Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида бўлгани каби мамлакатимизда ҳам ҳаво ҳарорати 40 градусдан юқори бўлмоқда. Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармаси ёзнинг жазирама кунларида ота-оналарга огоҳлантириш билан чиқди.

“Ҳурматли ота-оналар! Кундуз вақтида ҳаво ҳарорати ошиб бормоқда. Ёш болалар ва кекса кишиларни иссиқлик уриши эҳтимоли юқорилиги тўғрисида огоҳлантирмоқчимиз. Фарзандларингизни автомобилда ойналар очиқ ҳолда ҳам қолдирманг”, - дейилган хабарда.