Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти жамоатчилиги Ҳасан Нормуродовни табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун имзоланган Фармонига кўра, "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони билан тақдирланган "Нуроний" жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси Ҳасан Норбекович Нормуродовнинг хонадонига Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ва вилоят жамоатчилиги вакиллари ташриф буюрди. Қаҳрамонни давлатимизнинг олий мукофоти билан табриклаб, эзгу ниятларини изҳор этишди.