Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти мактабларида нечта компьютер бор?

Вилоятимиз туман, шаҳарлардаги умумтаълим мактаблари тўлиқ хатловдан ўтказилди. Хатлов натижасига кўра, 11 та туман, шаҳардаги 888 та мактабда жами 13 942 та компьютер бор ва уларнинг 990 таси локал тармоққа, 170 таси интернет тармоғига уланган, 3 537 та компьютер эса аллақачон яроқсиз ҳолга келганлиги аниқланди.

Жорий йил якунигача барча умумтаълим мактабларини замонавий компьютерлар билан жиҳозлаш ва оптик толали алоқа линияларига улаш ишлари амалга оширилади ва йил сўнггигача 381 707 нафар ёш ахборот-коммуникация  технологиялари йўналишига қамраб олиниши режалаштирилган.