Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоятида қарздорлиги туфайли 490 киши ва 162 та транспорт воситасига қидирув эълон қилинган

Cамарқанд вилояти бўйича йилнинг бугунги кунига қадар қидирув эълон қилинган қарздор фуқаролар сони жами 490 нафарни ташкил этган бўлиб, бошқарма қидирув бўлими томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида 393 нафар шахслар топилиб ва давлат ижрочиларига топширилган. Уларнинг тегишли жавобгарлик масаласи ҳал этилган.

97 нафар қидирувдаги қарздор жисмоний шахсларнинг 38 нафари чет давлатларга ишлаш мақсадида чиқиб кетган аниқланган. Яна 59 нафар қарздорларни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси инспектори Парвизмирзо ҚОДИРОВ zarnews.uz`га маълум қилмоқда.

Шунингдек, қидирув эълон қилинган автотранспорт воситалари сони жами 162 тани ташкил этади.
Қидирув тадбирлари натижасида 129 та автотранспорт воситалари топилган, қолган 33 та қидирувда бўлган автотранспорт воситаларини топиш бўйича қидирув олиб борилмоқда.