Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоятининг туризм имконияти таҳлил қилинмоқда

Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов томонидан 2019 йил 2 февраль, 14/1-401-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси туризм статистикаси тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини бажариш мақсадида Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси туризмининг минтақавий статистикасини шакллантириш методологияси ишлаб чиқилди.

Ушбу методологиянинг асосий мақсади туризм соҳасида ўз вақтида ва сифатли статистик маълумотларни олишдир. Олинган маълумотлар туризмнинг ҳолатини комплекс таҳлил қилиш, шунингдек, муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш йўлларини топиш имконини беради. Бундан ташқари, Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан сайёҳ QR кодини сканерлаш орқали олишлари мумкин бўлган онлайн сўров ишлаб чиқилди.

Шу муносабат билан Самарқанд шаҳрининг туризм имкониятини ўрганиш мақсадида 3 октябрдан бошлаб Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан туристик объектларда, шунингдек, келиш ва кетиш нуқталарига махсус стикерлар тарқатилди.

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти фурсатдан фойдаланиб, шаҳарнинг барча аҳолисидан ушбу маълумотни тарқатишни сўраган.

Ушбу онлайн сўров инглиз, рус ва ўзбек тилларида амалга оширилмоқда.