Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 10 замонавий кушхона бор. Янгилари очиладими?

Ҳудудларда фаолият юритиб келаётган ҳайвонларни сўйиш ва гўшт сотиш билан шуғулланувчилар томонидан аҳолини гўшт билан таъминлашда ветеринария-санитария норма ва қоидаларига тўлиқ риоя қилмаслик натижасида хавфсизлиги ҳамда сифати кафолатланмаган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг савдога чиқариш ҳолатлари учраб туради. Бу каби ҳолатларни тартибга солиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинган.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилган ишлар натижасида бугунги кунда туман ва шаҳарларда 10 та автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозланган чорва молларини сўйишга ихтисослашган корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасидан олинган маълумотга кўра, йил якунига қадар яна 2 та замонавий кушхона фойдаланишга топширилади.

Маълум қилинишича, бугунги кунда қоракўлчилик йўналишидаги хўжаликларда 96 минг бош майда шохли мол парваришланмоқда. Хўжаликлар томонидан жорий йилнинг ўтган саккиз ойида 124 тонна гўшт, 72 тонна жун ва 9200 дона тери тайёрланган.