Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 122 та янги махсус техника ободончиликка йўналтирилди (фото)

Самарқанд вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси, Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ободонлаштириш бўлимларига махсус техника воситалари топширилди.

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари мутасаддилари, вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси раҳбарлари иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов мазкур техникалар ободонлаштириш соҳасида учраётган камчилик ва муаммоларни бартараф этиб, тизим самарадорлигига хизмат қилишини таъкидлади.

“Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш жамғармаси” ҳисобидан шаҳар ва қишлоқларда муҳандислик коммуникация тармоқлари ҳолатини, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида 408,5 миллиард сўмлик маблағ ажратилиши белгиланган.

Жумладан, вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси, Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси, Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ободонлаштириш бўлими учун 122 та махсус техника воситаларини харид қилишга 39 миллиард 689 миллион сўм маблағ молиялаштирилди.

Шундан 31 миллиард 424 миллион сўм маблағ эвазига 87 та махсус техника воситалари келтирилди. Яна 35 та махсус техника воситалари олиб келиниши кутилмоқда.