Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 19820 та давлат тили қоидаларига мос келмайдиган ташқи реклама ва пешлавҳалар аниқланди

2020 йил 21 октябрь куни Давлат тилига ўзбек тили мақоми берилганига 31 йил тўлади. Самарқанд вилоятида байрамга қандай тайёргарлик кўрилмоқда ва қандай ишлар амалга оширилди?

Самарқанд вилоятида ҳам байрамга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Жумладан, вилоятда 79398 та ташқи реклама, пешлавҳа ва бошқа ахборот матнлари мавжуд бўлиб, 19820 таси бугунги кунда давлат тили қоидаларига мос келмаслиги аниқланди. Шундан 5981 таси пешлавҳа, 6921 таси реклама ҳамда 6918 таси бошқа ахборот матнлари бўлиб, бу камчиликлар шаҳар ва туман ишчи гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда. Корхона, ташкилот ва муассасаларда иш юритиш ҳужжатлари вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда мунтазам текширув ишлари олиб борилиб, йўл қўйилган камчиликлар борасида корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарларига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти билан ҳамкорликда вилоятимизнинг 16 та шаҳар ва туманларида 70 дан ортиқ давлат тилини мадҳ этувчи шиорлар ўрнатилмоқда. Бу каби ишлар мунтазам амалга оширилиб борилади.

Шерали ТЕМИРОВ,

Самарқанд вилояти ҳокими маслаҳатчиси.