Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 266 нафар абитуриент тест синовларидан норози

Олий таълим муассасаларига 2019-2020 ўқув йили учун ўтказилган тест синовлари натижаларидан норози бўлган абитуриентлар апелляция тартибида шикоят қилишлари мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомига кўра, Давлат тест марказининг Самарқанд вилояти бўлими томонидан жорий йилнинг 21 августидан 30 августигача тест синовлари натижасидан норози бўлган 266 нафар абитуриентнинг апелляция шикояти аризалари қабул қилинган. Ҳар бир мурожаатчига апелляция шикоятини кўриб чиқиш вақти, иштирок этиш санаси ҳақида хабарнома тақдим этилди.

Бундан ташқари, Давлат тест марказининг Тошкентдаги манзили ва тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция шикоятларини кўриб чиқиш тартиби ҳақида батафсил тушунтирилди.

Бу ҳақда Давлат тест маркази Самарқанд вилоят бўлими бошлиғи Носир Эшонқулов хабар берди.

Сайтимизни кузатиб боринг, апелляция натижалари ҳақида батафсил маълумот берамиз.