Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 42 та маҳалла фуқаролар йиғинлари янги биноси фойдаланишга топширилди

Жорий йилда Самарқандда 200 га яқин маҳалла фуқаролар йиғинларининг биноси янгидан қуриб битказилиши режалаштирилган.

Бугунга қадар вилоят ҳокимлиги ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 42 та маҳалланинг янги биноси фойдаланишга топширилди. Ой сўнгига қадар 36 та маҳалла фуқаролар йиғинлари биноси тайёр ҳолга келтирилиши режалаштирилган бўлиб, бир қисми ҳозиргача тўлиқ қуриб битказилган.

Шунингдек, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан ушбу маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган ҳамда “Темир дафтар”да рўйхатда турувчи оилаларга ёрдам кўрсатилди.