Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 5 ойда 21 та янги туризм йўналиши ташкил этилди

Самарқандга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун қулайликлар яратиш мақсадида 2022 йил бошидан буён 14 та меҳмонхона, 28 та меҳмон уйи фаолияти йўлга қўйилган, туроператорлар сони 10 тага ошган.

Бу ҳақда вилоят ҳокимининг ўринбосари – туризм ва маданий мерос бошқармаси бошлиғи Рустам Қобилов маълумот берди.
Р.Қобиловнинг айтишича, шу йилнинг май ойида вилоятимизга 27 минг 146 нафар хорижий ва 330 минг 235 нафар маҳаллий сайёҳларнинг ташрифи кузатилди. Бу 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 159 фоизга ортган. Бу - бир ойнинг кўрсаткичлари.
Ўтган давр мобайнида вилоятда 21 та янги туризм йўналиши ташкил этилган. Жумладан, экотуризм бўйича янги 12 та йўналиш, этнотуризмда 3 та, экстремал туризм бўйича 5 та йўналиш сайёҳлар учун хизмат қилмоқда.
Дунё миқёсида туризмнинг экстремал, гастрономик, таълим, спорт, берд вотчинг, тиббиёт, MICE, зиёрат, тоғ туризми, эко ва агро туризм, эно туризм каби 63 тури мавжуд.
Муҳими, Самарқандда туризм йўналишларининг деярли барча турини ривожлантириш имкониятлари мавжуд.