Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 61 ёшли фуқаро ҳайдовчисиз юриб кетган бензин ташувчи автомобилни тўхтатиб қолди

Самарқандда маҳаллий фуқаро 61 ёшли Нурали Мусинов ҳайдовчисиз юриб кетган бензовозни тўхтатиб қолди, деб хабар қилмоқда STV телеканали.

Воқеа Суғдиёна массивида юз берди. Мусинов Нурали ўз автомобилида ҳаракатланиб темирйўл орқасида жойлашган Али Қушчи кўчасига чиқади ва у ерда ЗИЛ-131 русумли бензин ташувчи автомобилнинг ғайриоддий ҳаракатини пайқаб қолади. Диққат билан автомобилга назар солган Мусинов, унинг  ичида ҳайдовчи йўқлигини кўриб қолади. Бензовоз тиббиёт коллежи томон кетаётган эди...  

Мусинов тезда ўз автомобилидан тушиб бензин ташувчи автомобиль ортидан югуриб кетади. Бир амаллаб уни қувиб етиб, кабина ичига кириб олади ва уни тўхтатиб қолади.

Кейин маълум бўлишича, бензин ташувчи автомобиль ҳайдовчиси бир зумга автомобилни йўл четига қолдирган экан. Қайтиб келгач эса автомобиль йўлдан пастга қараб кетаётганини кўради, лекин уни қувиб ета олмайди.