Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 9 ойда ялпи ҳудудий маҳсулот 4,5 фоизга ўсди

Жорий йилнинг ўтган 9 ойида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти 27324,6 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,5 фоизга ўсди.

Жумладан, саноат 11688,6, истеъмол товарлари 6786,5, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари 21306,8, асосий капиталга киритилган инвестициялар 7173,6, қурилиш ишлари 3207,6, чакана товар айланмаси 9696,9, хизматлар 8729 милиард сўмни ташкил этди.

Шу вақтда ташқи савдо айланмаси 1295,9 миллион долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 120,5 фоизга ўсди.

Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.