Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 900 дан зиёд ташқи реклама воситалари қонун талабларига жавоб бермайди

“Давлат тили ҳақида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги қонунлар талабига мос келмаган Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчасида 438 та, Беруний кўчасида 124 та, Бўстонсарой кўчасида 105 та, Aфросиёб кўчасида 88 та, Aлишер Навоий кўчасида 103 та, Қорасув массивида 73 та пешлавҳа, реклама, нархнома, эълон ва бошқа ахборот матнлари олиб ташланди.

Бу вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, вилоят монополияга қарши курашиш бошқармаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд шаҳридаги кўчаларда жойлаштирилган ташқи реклама воситалари ҳолатини ўрганиш давомида амалга оширилди.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ва “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси томонидан Самарқанд шаҳрида ўрнатиладиган уй рақамлари, кўча номлари, кўрсаткичларни ўрнатиш бўйича лойиҳалар тайёрланиши белгиланган. Ҳадемай бу ишларга киришилади.

Акбар Худойқулов,

вилоят монополияга қарши курашиш бошқармаси реклама фаолиятини тартибга солиш бўлим бошлиғи.