Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда бир гуруҳ оғуфурушлар қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоят бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир давомида 3,5 килограмм наркотик моддалари, 1522 дона «Трамадол» наркотик дори воситаси ва бошқа психотроп дори воситалари савдосига чек қўйилди.

Хусусан, каттақўрғонлик Ф.Ш., Н.Н., М.Ф., иштихонлик Т.Э. ва ургутлик Қ.Ф.дан 3,3 килограмм "марихуана” гиёҳвандлик моддалари ашёвий далиллар билан олиб қўйилди.

Яна бир ўтказилган тадбирда 100 грамм “опий” гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида олиб кетаётган Ургут шаҳрида яшовчи фуқаро М.А. қўлга олинган бўлса, Ургут шаҳрида яшовчи фуқаролар - Г.М., М.Р., Жомбой туманида яшовчи фуқаро М.Х. 5 грамм “героин” ва 3 грамм “опий” гиёҳвандлик моддалари билан ушланди.

Шунингдек, илгари гиёҳвандлик моддаларини сотаётган вақтда қўлга олинган фуқаролар - Х.А., З.С.нинг Ургут туманидаги ҳовлисида 92 грамм “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаролар А.Т., Г.З., Р.Э., Х.А., Ургут туманида яшовчи У.Б. 402 дона “Трамадол” наркотик моддаси ва 1120 дона “регапен” психотроп дори воситалари билан қўлга олинди.

Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.