Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйилди (фото)

Бугун эрта тонгда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара мажмуасига йиғилди.

Бу ерда улар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб, қуръон тиловат қилинди. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов мақбара атрофидаги амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. Қабрларни тартибга келтириш, манзарали дарахт ва гул кўчатларини ўтказиш бўйича ўз таклифларини берди.

Шундан сўнг вилоят кенг жамоатчилик вакиллари томонидан Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гуллар қўйилди. 

Тулқин Сиддиқов,

Бахтиёр Мустанов (фото).