Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сaмaрқaнддa "Family Park" инновацион боғи қурилмоқда

Сайёҳлик салоҳиятини оммалаштириш мақсадида Самарқанд шаҳридаги Нарпай кўчасида "Family Park" инновацион боғи барпо этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Парк ҳудудида муз саройи, кўп функционал савдо-кўнгилочар, оилавий дам олиш ва спорт-соғломлаштириш мажмуаси, океанариум фаолият юритиши режалаштирилган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 57,0 миллиард сўмни ташкил этади. Инновацион боғнинг иш бошлаши 150 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш имконини беради. Лойиҳа бўйича ишлар 2021 йилда якунланиши белгиланган.

Ушбу “Оилавий парк” нафақат маҳаллий аҳоли, балки шаҳарга келаётган хорижлик сайёҳлар учун ҳам кўнгилочар дам олиш масканига айланади.

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.