Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда фуқарони калтаклаган шахслар суд қилинди

«Youtube» ижтимоий тармоғида Нуробод туманида яшовчи фуқаролар М.Рўзиева ва Б.Рўзиевларнинг ИИБ ходимлари ўғли М.Темировни калтаклашганликлари, аммо прокуратура органлари ходимларга чора кўрмаётганлиги тўғрисида хабар тарқалган эди.

Ҳолат юзасида Самарқанд вилояти прокуратураси маълумот берди. Қайд этилишича, фуқаро М.Темировнинг енгил тан жароҳати олганлиги ҳолати юзасидан Нуробод туман прокуратураси томонидан 2020 йил 17 октябрь куни ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилган ҳамда иш мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг 2021 йил 15 декабрдаги ҳукми билан судланувчилар М.Т. ва Ш.К.лар ЖКнинг 109-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга нисбатан тегишли жазо тайинланган.

Ҳозирда мазкур иш апелляция тартибида кўриб чиқилмоқда.