Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда фуқаронинг Қирғиз Республикасидаги ўқишини кўчиртириб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро Р.Й. бошқа бир фуқаро М.га ўзини Миллий гвардия ходими деб таништириб, унинг Қирғиз Республикаси, Жалолобод шаҳрида жойлашган Заманбап эл аралик университетидаги ўқишини Самарқанд давлат университетига кўчириб бериш эвазига 3 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳужжатлар прокуратурага юборилган.