Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда Германия Халқаро Ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) грант лойиҳаси доирасидаги ишларга старт берилди

Бугун, 7 октябрь куни вилоят ҳокимлигида Германия Халқаро Ҳамкорлик ташкилотининг Бонн шаҳридаги бош офиси - Саноат ва глобал лойиҳалар департаменти раҳбари Андреас Прокш бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Самарқандда пахтачилик кластерлари ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш масалалар муҳокама этилди. GIZ томонидан вилоятимизга грант лойиҳаси ажратилгани ва ушбу лойиҳа доирасидаги ишларга бугундан старт берилгани маълум қилинди.

Ташриф дастури доирасида делегация аъзоларининг Иштихон туманидаги “Мароқанд сифат текстиль” кластер корхонаси фаолияти билан танишиши кўзда тутилган.