Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда ғўза дефолиацияси ўтказилмоқда

Самарқандлик фермерлар жорий 75 минг 356 гектар майдонда ғўза парваришлаб, ҳосил етиштирди.

Айни пайтда пахта далаларида муҳим агротехник тадбир – ғўза дефолиацияси ўтказилмоқда.

– 66 минг 827 гектар пахта майдони дефолиацияга тайёрланиб, 356 та ОВХ агрегатларидан самарали фойдаланилмоқда, – дейди Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси бош инспектори Шаҳриддин Бутунов. – Техника воситаларининг далада тўхтовсиз ишлаши ва белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли бажарилиши бошқарма ҳамда туман бўлимлари инспекторлари томонидан доимий назоратга олинган. Дефолиация тадбирлари деярли якунига етказилди.

А.Худоёров.