Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда ҳали кузатилмаган ёнғин ҳолати содир этилган

Ҳали кузатилмаган дейишимизга сабаб бор. Бу ҳақда кейинроқ...

Яқинда Самарқанд шаҳри Янги ҳаёт маҳалласида М.Зариповнинг молхонасида ёнғин содир бўлган. Бу аксарият ҳолларда бўлгани каби фуқаронинг эътиборсизлиги оқибатида очиқ оловдан келиб чиққан.

Бироқ 8 сентябрда Нурафшон маҳалласидан ҳали кузатилмаган ҳолат туфайли чақириқ бўлди. Чақириққа асосан етиб борган гуруҳ автомашинада содир бўлган ёнғинни ўчирган. Аниқланишича, 1998 йилда ишлаб чиқарилган “Нексия” русумли автомашинага А.Галаевнинг куёви ўт қўйган.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, жорий йилнинг ўтган 8 ойида Самарқанд шаҳрида 159 ёнғин содир бўлган. Уларнинг 111 таси аҳоли турар жойларида эканлиги хавфсизлик масаласида ҳар биримиз жиддийроқ ўйлаб кўришимизни тақозо қилади. Негаки, ёнғин оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Дилшод НАЖМИЕВ,

Самарқанд шаҳар ЁХБ инспектори.