Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда ички ишлар ходимлари саф кўригидан ўтди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш, намунали жамоат тартибини сақлаш, хизмат интизоми ва қонунчиликка ҳамда хизмат кийимларини кийиб юриш қоидаларига амал қилиш мақсадида вилоят ИИБ ЙҲХБ шахсий таркиби билан саф кўриги ўтказилди.
Саф кўриги давомида шахсий таркибни ташқи кўринишига, хизмат кийимини Вазирликнинг амалдаги буйруқлари асосида, хизмат гувоҳномаларини мавжудлиги ва табель қуролларини бириктирилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Саф кўриги давомида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан барча соҳавий хизмат раҳбарларига топшириқлар берилди.

Самарқанд вилояти
ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.