Самарқандда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар қўлга олинди
- 13.06.2022 17:24
- 256
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлиги хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Миллий гвардиянинг Самарқанд шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда фуқаролар О.У. ва Ш.А. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Б.А.га 420 дона “Regapen” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 10,5 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Теглар:
психотроп модда