Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда мактаб биноларини таъмирлаш учун қанча маблағ сарфланмоқда?

Бугунги кунда Самарқанд вилоятида жами 1220 та умумий ўрта таълим мактаблари мавжуд.

Жорий йилда Инвестиция дастурига асосан 49 та мактабларда 95,5 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, 1 та янги мактаб биноси қурилмоқда, шунингдек, 34 та таълим муассаси реконструкция ва 14 та мактаб мукаммал таъмирланмоқда.

Бугунги кунгача 47 та таълим муассасида қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланган.

Шунингдек, жорий йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”  дастурига биноан 27 та таълим масканларида 47,1 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида 306 та умумий ўрта таълим мактабларининг қозонхоналарини алмаштириш ва таъмирлаш учун 2 миллиард 800 миллион сўм маблағ ажратилган.