Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда нонлар кўргазмаси ташкил этилди

Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Шарқ тароналари” ХII халқаро мусиқа фестивали муносабати билан 52 номдаги Самарқанднинг қадимий нонлари, турли-хил ҳўл ва қуруқ мевалари ҳамда қандолатчилик маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазма вилоят касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил қилинган.

Кўргазмада хуштаъм ва шифобахш бўлган арпа нон, чўпон нон, қозон нон, зоғора нон, жиззали нон, седанали нон, жавдар нон, зиғир уруғли нон, сули нон, лочира нон, ғижжа нон, оби нон, маккажўхори нон, қора нон, жўхори нон, райҳон патир, исмалоқ сувли патир, тош патир, қизил лавлаги сувли патирлар ўрин олган.