Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда “Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишларга қарийб 50 миллиард сўм маблағ сарфланмоқда

Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг кеча бўлиб ўтган олтмий еттинчи сессиясида айтиб ўтилган.

Қайд этилганидек, “Обод маҳалла” дастури доирасида Самарқанд шаҳрининг Чилқудуқ, Наврўз, Ёшлик ва Каттақўрғон шаҳрининг Каттақўрғон, Гўзалкент, Ғариб Мачит маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширилмоқда.

Сессия ишида дастур доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳам ахборот берилган. Хусусан, дастурга мувофиқ 3 километр масофада пиёдалар йўлаклари янгидан барпо этилди ва 400 дан ортиқ якка тартибдаги ҳамда 6 та кўп қаватли уй-жойларнинг фасад, том, муҳандислик тармоқлари таъмирдан чиқарилиб, ҳудудлари ободонлаштирилган.

12,8 километр масофада ичимлик сув тармоқлари ва 2 дона сув иншоотлари қурилииб, 15 мингдан ортиқ аҳолининг тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланган.

35 километр электр тармоқларини тортиш ва таъмирлаш, 25 дона трансформатор пунктлари қуриш ҳамда таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Шунингдек, 8 километр табиий газ тармоқларини қурилиб, таъмирланган.

Мавжуд 37 километр масофадаги автомобил йўллари таъмирланган.

Бундан ташқари, 6 та автобус бекатлари қурилган.

Ташаббускор тадбиркорлар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан 5 та савдо мажмуалари, 14 та маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, 11 та кичик турдаги ишлаб чиқариш объектлари қуриб, фойдаланишга топширилиши натижасида 10 турдан ортиқ хизматлар йўлга қўйилиб, 70 га яқин янги иш ўринлари яратилган.

Дастур доирасида жами 49,7 миллиард сўм, хусусан, республика бюджети маблағларидан 19,8 миллиард сўм, маҳаллий бюджет маблағларидан 14,9 миллиард сўм, тармоқ корхоналари маблағларидан 2,1 миллиард сўм, ташаббускор тадбиркорлар ва аҳоли маблағларидан 7,1 миллиард сўм, тижорат банклари кредит маблағларидан 5,8 миллиард сўм маблағлар ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш амалга оширилмоқда.