Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда ўтказилган тест синовларида 2443 нафар абитуриент қатнашмади

Олий таълим муассасаларида таҳсил олиш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар Самарқанд шаҳридаги бешта катта сиғимли бинода икки навбатда (ҳар бир навбатда 3060 нафардан) тест синовларидан ўтди.

– 29 июлдан 14 августгача  96 минг 197 нафар абитуриент тест топшириши режалаштирилган эди, – дейди Давлат тест маркази Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Носир Эшонқулов. – Бироқ уларнинг 2307 нафари имтиҳонларда қатнашмади. 136 нафар абитуриент шпаргалкадан фойдалангани, белгиланган талабларни бажармагани ва бировнинг ўрнига киришга урингани учун имтиҳондан четлатилди.

Бугун, яъни 14 август куни тест синовларида иштирок этган абитуриентлар эртага ўз балларини Давлат тест маркази сайти орқали билиб олишлари мумкин.